Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод бугун Исроилга қарши яна бир бор оғзаки ҳужум қилди.

Аҳмадийнажодга кўра¸ Холокост афсонадан бошқа ҳеч нарса эмас. Аҳмадийнажод¸ Холокост рўй берган тақдирда ҳам Исроил Яқин Шарқдан суриб чиқарилиши кераклигини айтди:
"Агар бундай жиноятга қўл урган бўлсангиз¸ у ҳолда ўз ерингизни¸ Европа¸ АҚШ¸ Канада ëки Аляскадаги ерларингизни улар¸ яъни яҳудийларга ўз давлатларини ташкил этишларии учун беринглар", - деди Аҳмадийнажод.
Эрон раҳбарининг Ситан-Балучистон вилоятида сўзлаган нутқи “Хабар” телекани орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Исроил¸ Германия ва Европа Иттифоқи Аҳмадийнажод айтган гапларини қоралади. Иккинчи жаҳон уруши йилларида юз берган Холокост натижасида 6 миллионга яқин яҳудий қатлиом этилган.