Баку давлат университетининг бир гуруҳ талабалари бугун учинчи кундирки очлик намойишини давом эттирмоқдалар.

Улар шу йўл билан ўз курсдошларининг университетдан ҳайдалишига норозлик билдирмоқдалар.
Талаба Туран Алиев¸ университет ректори буйруғи билан 28 ноябр куни ички қоидаларини бузганлик учун ўқишдан ҳайдалган эди. Аммо Алиев ва курсдошлари¸ унинг мухолифат тарафдори сифатида олиб борган сиëсий фаолияти учун жазоланганини таъкидламоқдалар.
Очлик эълон қилган талабалар сафида Йени фикр¸ Мақам ва бошқа ëшлар ҳаракати вакилларининг борлиги айтилмоқда.