БМТ эълон қилган рақамларга кўра¸ 2005 йил давомида 450 минг афғонистонлик Покистондан ўз ватанига қайтган.

Бу эса¸ 2002 йилдан бери кузатилган энг юқори рақамдир.
Афғонистонда толиблар режими қулаганидан бери¸ БМТ қочқинлар идораси кўмаги билан 2 миллион 700 минг афғонистонлик Покистондан Афғонистонга қайтди.
Ҳисоб-китобларга кўра¸ айни пайтда Покистонда қолаëтган афғонистонликлар сони 2 миллион 600 мингни ташкил этади.