Тожикистон расмийлари маҳаллий журналист Жумабой Толибовни озодликка чиқардилар.

Толибовнинг қамалиши халқаро матбуот гуруҳлари томонидан кескин танқид қилиб келинаëтган эди.
Июл ойида Толибов хулиганлик ва маҳаллий ҳокимият маслаҳатчиси сифатидаги ваколатларини суистеъмол қилганлик айби билан икки йил қамоқ жазосига ҳукм этилган эди.
Ўзининг бегуноҳ эканини таъкидлаб келган журналист¸ қамалишининг бош сабабини маҳаллий ҳукумат ичидаги порахўрлик ҳақида мақолалар ëзгани билан изоҳлайди.
“Мен бирор жиноят содир этганим йўқ. Бу кўргуликларимнинг ягона сабаби оддий одамлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб мақолалар ëзганимдир”¸ - дейди Озодлик мухбирига озодликка чиққанидан сўнг Толибов.