Украина расмийлари парранда гриппи мамлакат бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида Қирим автоном ярим оролида фавқулодда ҳолат жорий этиш масаласини кўрмоқда.

Бироқ Қирим маъмурлари бундай чора кўришга иккиланиб турибди. Интерфакс-Украина ахборот агентлиги хабарига кўра, Британия ва Россиядаги лабораторияларда ўтказилган текширув натижасида Қиримдаги қушлар орасида одам ҳаёти учун хавфли бўлган вирус борлиги аниқланган.