Россия жанубида жойлашган Астрахан вилоятида парранда гриппи аниқланди.

Ройтер телевидениеси хабарига кўра, Волга дарёси қуйилишида сўнгги 24 соат ичида 12та оққуш ўлик ҳолда топилган. Маълумотларга қараганда, охирги бир ой ичида Астрахан вилоятида 560та мигрант қуш ўлиги топилган. Ройтер ахборот агентлигига кўра, маҳаллий ҳукумат ўта хавфли касаллик тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрмоқда.