Европа Иттифоқи раҳбарларининг Брюссел шаҳридаги учрашуви тугади.

Йиғилиш охирида Европа раҳбарлари Македонияга Европа Иттифоқи аъзолигига номзод давлат мақоми бердилар. Македония Бош вазири ўринбосари Радмила Сечеринска бу қарорини Европа учун яхши қарор, Македония учун тарихий қарор, дея баҳолади. Европа Иттифоқи раҳбарлари қарори муносабати билан бугун Македония пойтахти Скопье шаҳрида байрам кечаси ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.