Европа Иттифоқи Эрон ядровий дастурига оид навбатдаги музокаралар чоршанба куни бошланишини маълум қилди.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича комиссари Хавьер Солананинг матбуот котиби навбатдаги музокаралар Венада бўлажагини баён қилди.
Эрон атом энергияси ташкилотининг бошлиғи Ғулом Ризо Оғазода теҳрон навбатдаги музокараларда янги таклифлар киритишини маълум қилди. Лекин, Эроннинг ядровий энергия ишлаб чиқариш ҳуқуқи тан олиниши лозим, деб таъкидлади Теҳрон расмийси.