Ўзбекистон мухолифати фаоли Тошкент аэропортида ҳибсга олинди.

“Озод деҳқонлар” партияси бош котиби Нигора Ҳидоятованинг синглиси ва айни пайтда “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси аъзоси Нодира Ҳидоятова Россиядан келганида Тошкент аэропортида ҳисбга олинганини маълум қилди.
Хидоятова ўз синглисининг ҳибсга олинишини Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф кучларни таъқиб қилиш кампаниясининг бир қисми дея баҳолади.
“Бунинг фақатгина сиёсий сабаби бор. Чунки улар доим “сизларга тирикчилик ҳуқуқини беряпмизми, бизга содиқ бўлишларингиз ва республикада бўлаётган ишларга эътибор бермасликларингиз шарт”, деб айтишади. Лекин биз аллақачон ўсиб бўлдик. Биз мамлакатимиздаги жараёнлар нотўғрилиги ҳақида айтишга масъул бўлган жамиятнинг ўрта синфимиз”, - деди Ҳидоятова Озодлик радиосига.
“Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси Андижон фожеасида Ўзбекистон ҳукуматини айблаб келаётган эди.
Нигора Ҳидоятованинг турмуш ўртоғи, Туркия фуқароси ўтган ойда Қозоғистонда отиб кетилган ва олинган ўқ яраларидан вафот этган эди.
Октябр ойида эса, “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси етакчиси Санжар Умаров давлат мулкини талон-тарож қилганлик ва солиқдан бош тортганлик айблари билан ҳибсга олинган эди.