Америкаликлар телефон сўзлашувларининг махсус хизмат ходимлари томонидан мунтазам эшитиб борилгани ҳақидаги маълумот АҚШ жамоатчилигининг қизғин эътирозларига сабаб бўлди.

Бу эътирозларга жавоб берар экан АҚШ президенти Жорж Буш¸ фуқаролар телефон сўзлашувларини эшитмасдан туриб "ал-Қайда" каби гуруҳларнинг эҳтимолий контактларини аниқлаб бўлмаслигини қайд қилди.
Айни вақтда¸ АҚШ конгрессида мазкур воқеа юзасидан тергов ўтказиш зарур деган овозлар ҳам янграмоқда.
Демократлар вакили¸ сенатор Карл Левин гапиради: 
"Президент Буш Ироқда куч қўллаш ҳуқуқини берадиган қонун одамларнинг телефон сўзлашувларини эшитиш ва улар устидан назорат ўрнатишга ҳуқуқий асос бўлади демоқда. Аммо у Ироқ борасидаги резолюциянинг айнан қайси жойида бу назоратни ўрнатиш мумкин¸ деган калима борлигини кўрсата олмади. Резолюцияда бундай бандга кўзимиз тушмайди."