Исроил бош вазири Ариэл Шарон касалхонадан чиқарилди. Шарон ўз ҳизмат вазифасини бажариш учун сиҳати яхши эканини айтмоқда.

Шарон якшанба куни инсулт ташхиси билан касалхонага ëтқизилган эди.
Душанба куни Исроилнинг собиқ бош вазири Бенямин Нетаняҳу ўнг қанотдаги "Ликуд"партияси лидерлигига сайланди.
Бундан олдин бу лавозимни Шарон адо этаëтган эди. Шарон "Ликуд" партияси раҳбарлигидан истеъфо бериб¸ ўнгмарказ "Қадима" партиясини ташкил қилди.
"Ликуд"нинг янги раиси Нетаняҳу гапиради:
”Бугундан эътиборан "Ликуд" бошланғич нуқтадан туриб йўлга отланди. Партия ўзининг етакчи мавқеини эгаллаб Исроил давлатини бошқаришга эришажагини ҳаммага маълум қиламан."