Хитойнинг бир неча йирик шаҳарлари сув таъминотларига заҳарли токсик зарарланиш таҳдид солмоқда.

Ўтган ҳафта цинк эритувчи заводдан кадмий моддаси сузиб чиқиб, Хитой жанубидаги Гуангдонг минтақасидан ўтувчи Бэйжианг дарёсига қўшилган.
Ўта заҳарли кадмий моддасининг буйрак ва жигарга зарба бериши ҳамда суяк касалликларини келтириб чиқиши айтилмоқда.
Хитой ҳукумати фалокат оқибатида сувсиз қолган 600 минг аҳолини сув билан таъминлаш ҳамда дарёдаги заҳарли моддалар миқдорини камайтиришга қаратилган чораларини кўрмоқда.