Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий декабр ойида, Индонезияда 39 ёшли эркак ҳамда 8 ёшли боланинг парранда гриппидан вафот этганини тасдиқлаган.

Ушбу касалликдан Индонезияда жами 11 нафар одам нобуд бўлди.
2003 йилдан буён парранда гриппи вируси Осиёда 70 нафардан зиёд одам хаётига зомин бўлди.
Мутахассислар ушбу вирус одамлар орасида тез тарқалувчи ҳусусият пайдо қилиши мумкинлигидан ҳавотирда.
Айни пайтда Вьетнам шифокорлари вирусга қарши ишлатиб келинаётган “Тамифлу” дориси икки нафар касалнинг ҳаётини сақлаб қололмагани тўғрисида хабар бермоқдалар.