Япония ҳукумати АҚШ билан ҳамкорликда ракета ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш тўғрисидаги дастурни тасдиқлади.

Ҳукумат котиби Шинзо Абенинг маълум қилишича, бу тизим фақат мудофаа мақсадларида яратилади. Шимолий Корея 1998 йилда ўз ракетасини Япония устидан учириб синов ўтказганидан кейин Япония ва АҚШ ракета ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш устида тадқиқотлар ўтказа бошлаган. Қиймати уч миллиард долларлик мазкур мудофаа тизимини яратиш учун тўққиз йил мудддат керак бўлиши айтилмоқда.