АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Рождество байрами арафасида Ироқнинг Мосул шаҳрига борди.

У АҚШ ҳарбийлари байрам зиёфатида бўлди. Рамсфелд якунига етаётган йил давомида Ироқ қўшинлари мамлакатда хавфсизлик учун масъулиятни ўз зиммасига ола бошлаганини айтди. АҚШ Мудофаа вазирига кўра, келаси йил баҳорда Ироқдаги Америка қўшинлари сони етти минг аскарга қисқартирилади.