Европа комиссияси Россия ва Молдавияга мурожаат қилиб, газ муаммоси бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирди.

Россиядан Молдавияга газ етказиб бериш тўхтатиб қўйилган. Россия Молдавияга сотадиган гази нархини, Украина билан бўлганидай, кўтармоқчи.
Еврокомиссия вакили Хильде Хардеман Брюсселда бундай баёнот берди:
- Яқинда Украина билан Россия ўртасида бўлгани каби, биз томонларни музокаралар даврасига йиғилишга ва ечим топиш учун муаммо муҳокамасини давом эттиришга чақирамиз.
Хардеманга кўра, газ олди-сотдисида бозор нархларига ўтиш яхши, бироқ бу ўтиш секин-аста амалга оширилиши зарур.
Ҳозирча, Молдавияни газ билан Украина ўз заҳиралари ҳисобидан таъминлаб келмоқда.