Таниқли турк ëзувчиси Ўрхан Помукнинг адвокати мамлакат расмийлари ëзувчига нисбатан қўзғатилган жиноий ишни бекор қилганини таъкидлади.

Адвокат Халук Инаничи ëзувчи маҳкамасини олиб бораëтган Истамбулдаги судлардан бири суд ишини тўхтатгани ҳамда мазкур масала юзасидан бошқа маҳкама ўтказмасликка қарор қилганини айтди.
Ўрхан Помук матбуотга берган интервюсида¸ биринчи жаҳон уруши йилларида миллионлаб арманларнинг қириб ташланганига ҳеч ким парво ҳам қилмайди деганидан сўнг¸ ҳукумат томонидан турк миллатини ҳақорат қилганликда айбланаëтган эди.
Туркия ҳукумати Усмон империяси даврида турк кучларининг арманларга қарши геноцид уюштирганликлари ҳақидаги иддаоларни инкор этади.
Европа Иттифоқи Ўрхан Помук масаласи Туркияда сўз эркинлигига нисбатан жиддий хавотирларга сабаб бўлганини маълум қилди.
Европа Иттифоқига янги аъзоларни қабул қилиш бўйича комиссар Олли Рен Туркия расмийларининг бу ҳаракатларини олқишлади.
Унинг вакили Амадеу Алтафаж Тардио Брюсселда Реннинг баëнотини ўқиб эшиттирди:
"Мен Олли Рен расмий Анқаранинг Ўрхан Помукка нисбатан қўзғатилган жиноий ишни бекор қилганини олқишлайман. Бу жаноб Ўрхан Помук ҳамда Туркия учун мамлакатда сўз эркинлиги мавжудлигини исботловчи яхши хабардир"¸ - деди Алтафаж Тардио.