Россия бош прокуратураси болалар савдоси билан шуғуллангани айтилган йирик халқаро жиноий гуруҳни барбод этганини эълон қилди.

Бош прокурор ўринбосари Сергей Фридинский ушбу гуруҳ Россия, Қозоқстон ва Украинада болалар тўғрисидаги маълумотларни тўплаб, уларни асраб олиш агентликларга сотганлигини айтди: “Ушбу ташкилот Гватемала, Қозоғистон, Украина Россия ва яна бир неча давлатларда фаолият олиб борган. Гуруҳ таркибидаги мувофиқлаштирувчи шахслар расмийларга пора бериб, болалар борасидаги маълумотларни тўплаб борди”.
Фридинскийга кўра, ушбу жиноий тармоқ Калифорнияда жойлашган Юнова номли ширкат томонидан бошқарилди. Ширкатнинг Москвадаги офисида тинтув ўтказилган. Бир неча одам ҳибсга олинган. Унинг айтишича, АҚШ ҳавфсизлик кучлари мазкур гуруҳни аниқлашга ёрдам кўрсатган.