Фаластиндаги жанггари “Хамас” гуруҳининг сиёсий қаноти раҳбари армия ташкил этиш учун “Хамас” Фаластиндаги бошқа фракциялар билан бирлашишга тайёрлигини билдирди.

Сурияда фаолият юритаётган Холид Машъал Дамашқ шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида “Хамас”нинг уч мақсади борлигини айтди:
“Уч мақсадни амалга ошириш учун ғалабага эришишни режаладик., Биринчи мақсадимиз, ислоҳот ўтказиш. Яъни, фаластинликлар ҳаётини яхши томонга ўзгартириш. Иккинчи мақсадимиз, қаршиликни ҳимоя қилиш ва фаластинликларни қаршилик атрофида жипслаштириш. Учинчи мақсадимиз, Фаластин парламенти ва Фаластиндаги сиёсий идораларни қайта ташкил этиш. Шунингдек, қарор қабул қилувчи органларни ҳамкорлик асосида қайта тузишдан иборат”.
Машъалга кўра, “Хамас” Фаластин мухторияти ва Исроил ўртасида эришилган шартномаларга амал қилади.