Ироқда амалга оширирлган зўравонликларда камида 15 киши ҳалок бўлди.

Полицияга кўра, кечаси Искандария шаҳрида амалга оширилган портлашда камида 10 киши ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳатланган.
Тикрит шаҳрида эса, худкуш бомбачи амалга оширган портлашда ироқлик тўрт аскар нобуд бўлгани хабар қилинмоқда.
Айни пайтда, АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишича, Бағдоддаги портлашда америкалик бир аскар ҳалок бўлган.
Бошқа хабарларга кўра, Американинг ЭйБиСи телеканали мухбири Боб Удрафф ва оператори Даг Вогт Ироқнинг Тажи шаҳрчаси яқинида жиддий жароҳат олган.
Маълум бўлишича, журналистлар Ироқ армиясига тегишли автомашинада кетаётган пайтда портлаш содир бўлган.
ЭйБиСи телеканали вакилларига кўра, жароҳатланганларининг аҳволи ўта жиддий ва ҳозирда улар Америка ҳарбий базасидаги шифохонада даволанмоқда.