Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Эронни ўзининг уранни бойитиш ишларини тўхтатишга чақириб, қўшма баёнот қабул қилишни режалаштирмоқда.

Акс ҳолда ЕИ бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашига оширишдан огоҳлантирмоқда.
Мазкур огоҳлантирув ЕИ ташқи ишлар вазирларининг ойлик мажлисида кўриб чиқилган баёнот лойиҳасида келтирилган. Бу баёнотнинг бугун қабул қилиниши кутилмоқда.
Айни пайтда, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон уранни бойитиш ишларини вақтинча тўхтатиши лозимлиги ҳақида баёнот берди.
Лавров Эрон ядровий дастури бўйича бугун Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда қатнашади. Мазкур учрашувда АҚШ давлат котиби кондолиза Райс ҳамда Британия, Франция, Германия ва Хитой ташқи ишлар вазирлари ҳам иштирок этади.
Сафар олдидан Лавров мазкур учрашувда Теҳронни уранни бойитиш ишларини тўхтатишга кўндириш йўллари муҳокама қилинишини айтди.
Германия, Франция, Британия ва Қўшма Штатлар Эрон масаласини БМТ Хавфсизлик кенгашига ошириш лозимлигини айтмоқда. Бу Теҳронга нисбатан санкциялар қўлланишига олиб келиши мумкин. Хитой ва Россия бундай чорани ҳозирча қўллабқувватлагани йўқ.
Европа Иттифоқи Эрон учун уранни ўз ҳудудида бойитиб беришга оид Россиянинг таклифи бўҳронда чиқиш чораси бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Россия ташқи ишлар вазирлиги матубот вакили Михаил Каминин Москва мазкур лойиҳада Хитойнинг иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.