Пайшанбага ўтар кечаси Москвада содир бўлган ёнғинда тожикистонлик тўрт нафар мигрант ишчи нобуд бўлди.

Маҳаллий милиция маълумотига асосланиб Москвадаги Озодлик радиоси мухбирининг хабар қилишича, тожикистонлик ишчилар ўзлари яшаб турган ёғоч вагон ёниб кетгани оқибатида ўлган. Айни пайтда, фожиа юзасидан текширув бошлаган ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари бошқа тахминларни ҳам ўрганмоқда.
7 феврал куни рўй берган ёнғин оқибатида тожикистонлик тўққиз нафар мигрант ишчи нобуд бўлган эди. Тожикистон президенти Имомали Рахмонов марҳумлар оила аъзоларига таъзия изҳор қилган. Фожиалар Москванинг Долгопрудний минтақасида рўй берган.