БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлигининг кузатувчилар гуруҳи Эрон ўзининг мунозарали ядровий тадқиқотларини қайта бошлашини кузатиш учун етиб келди.

Эрон парламенти раиси Ғулом Али Ҳадад Одил ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида тадқиқотлар бугун бошланишини маълум қилди.
Эрон икки йиллик танаффусдан кейин уранни бойитиш ишларини бошлаши ҳақида январда эълон қилган эди. Уранни бойитиш воситасида тинч мақсадлардаги ядровий энергия ишлаб чиқиш мумкин. Бироқ бойитилган уран ядровий қурол учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Теҳроннинг ўз тадқиқотларини тиклаши ҳақидаги баёноти, Эрон ядровий қуролни қўлга киритмоқчи деган хавотирларни янгилади ва 4 феврал куни Халқаро атом энергияси агентлигининг бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашига оширшига сабаб бўлди.