Исроил Россия Президенти Владимир Путиннинг Ҳамас гуруҳи етакчиларини Москвага таклиф қилиш режаларини яна бир бор танқид қилди.

Исроил ташқи ишлар вазири Тзипи Ливни Путиннинг таклифини “ўринсиз” ва “ортиқча”, деб баҳолади. Ливни Ҳамасни Исроилни йўқ қилиш мақсадидан қайтмаган террорчи ташкилот деб атади.
Ўтган пайшанба куни президент Путин Фаластин парламент сайловларида ғалаба қозонган Ҳамас етакчиларини Москвага музокаралар учун таклиф этажагани айтган эди. Россия расмийлари бу музокараларда Ҳамасни зўравонликдан воз кечиш ва Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олишга кўндиришга уринишларини айтмоқда.
Россия ва Ҳамас вакиллари музокаралар шу ойнинг охиригача ўтказилиши мумкин, демоқдалар.