Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо Тиранага борди.

Европа Иттифоқи расмийлари ва Албания Ташқи ишлар вазири Бесник Мустафай ўртасида сўзлашув бўлиб ўтганидан кейин “Барқарорлик ва бирлашиш тўғрисида”ги келишув имзоланди.
Агар мазкур келишув Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар томонидан ратификация қилинса, бу Албаниянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишда олдинга ташланган биринчи қадам бўлади.
Хосе Мануэл Баррозога Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича мутасаддиси Олли Рейн ҳамроҳлик қилмоқда.