Президент Путин Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида айтишича, Эроннинг ядровий дастурлари борасидаги таранг вазиятни ҳал этиш йулидаги музокаралар осон кечмади.

Аммо унга кўра, Россия ҳамон ижобий натижага умид қилади.
Путин: "Биз ишончни йўқотаётганимиз йуқ. Ҳозирча музокараларда танаффус эълон қилинди. Эрон музокарачилари бизнинг таклифларимиз борасида мамлакатнинг сиёсий раҳбарияти билан маслаҳатлашиб олиши керак”.
Минтақа масалаларига ҳам тўхталар экан, Путин Тоғли Қорабоғ муаммоси бўйича мулоқот ўтказиш учун Арманистон президенти Роберт Кочарянни Москвага таклиф қилажагини айтди.

Илҳом Алиев эса, Россиянинг Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатиш ролини ҳамда Россия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлариги олқишлади.