Норвегиядаги Нобел тинчлик мукофоти қўмитаси 2006 йилги мукофот учун 191 нафар шахс ва ташкилотлар ўз номзодини қўйганини билдирди.

Улар орасида Финляндия собиқ президенти Мартти Ахтисаари, АҚШ собиқ Давлат Котиби Колин Пауэлл ва бошқа таниқли сиёсатчилар ва санъат арбоблари бор. 2005 йилги Нобел тинчлик мукофоти БМТ Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Эл-Барадейга насиб қилган эди.