Туркия хавфсизлик кучлари курд жанггариси эканида шубха қилинган бир неча одамни ўлдирди.

“Анатолия” ахборот агентлиги хабарига кўра, фаолияти таъқиқланган “Курдистон ишчилар партияси” аъзоси экани тахмин қилинаётган беш шахс пайшанба куни кечқурун Туркия жануби-шарқида жойлашган Мардин вилоятида содир бўлган қуролли тўқнашув пайтида отиб ўлдирилган.