Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси-Сенатга янги раис сайланди.

Сенатнинг мудофаа масалалари қўмитаси раҳбари - хоразмлик Элгизар Собиров Мурод Шарифхўжаев ўрнини эгаллайди. ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, Сенатда чиқиш қилган президент Ислом Каримов Шарифхўжаев хизматларини мақтаб, у саломатлиги сабабли лавозимни тарк этаётганини айтган. Сенат йиғилишида Россия билан “Иттфоқчилик тўғрисида” имзоланган шартнома ва Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига қўшилиши ҳақидаги ҳужжатни ратификация қилиш масаласи кўрилиши режалаштирилган.