Иордан дарëсининг чап қирғоғида бир яҳудий ўлдирилди.

Яҳудий тушган машина йўлда кетаëтиб пистирмага учрагани айтилмоқда.
Бу ҳужум юзасидан масуълиятни "Ал-Аксо мазлумлари" гуруҳи ўз зиммасига олди.
Бундан олдин Ғазо шаҳрида Фаластиндаги "Исломий жиҳод" гуруҳининг ҳарбий қаноти раҳбарларидан бири ўлдирилган эди.
Фаластин манбаларига кўра "Исломий жиҳод" етакчиси тушган машина ракета зарбасига учраган.
Исроил ҳарбийлари буни рад қилмоқда.