Россияда жорий йил бошида коммунал хизматлар нархи ошганидан минглаб фуқаролар норозилик намойиши ўтказди.

Москвада уюштирилган намойишда уч мингга яқин одам қатнашди. Намойиш асосан тинч ўтди. Аммо Уляновск шаҳридаги норозилик намойишида қатнашган мингга яқин одам шаҳар ҳокимиятини босиб олишга тахдид қилди. Мазкур намойишда бир неча одам ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Сибирнинг Красноярск шаҳрида ўтказилган шу каби намойишда тахминан бир ярим минг фуқаро қатнашди.