Британия, Германия ва Франция вакиллари билан Венада сўзлашув олиб борган Эроннинг бош музокарачиси Али Ларижоний Теҳронга қайтди.

Эроннинг бош музокарачиси Али Ларижоний Теҳронга қайтди.
Ларижоний мухбирларга мамлакат ядровий дастури доирасида амалга оширилаётган уранни бойитиш ишларидан тинч мақсадлар кўзлангани учун Теҳрон расмийлари уни тўхтатмаслигини билдирди. Ларижоний Эрон учун уранни Россия ҳудудларида бойитиш ҳақидаги Москва таклифига ишора қилиб, уранни вақтинча Эрон ташқарисида ҳам бойитиш мумкин, деди.