Москва тарафдори бўлган Чеченистон парламенти собиқ президент Аҳмад Қодировнинг ўғли Рамзанни Чеченистон Бош вазири лавозимига сайлади.

Ноқонуний қуролли гуруҳга бош бўлгани, одам ўғирлагани ва фуқаролар ҳуқуқларини поймол қилганлиги иддао қилинган Рамзан Қодиров Сергей Абрамов(суратда) ўрнини эгаллайди. Абрамов шу ҳафта бошида истеъфога чиққан. Чеченистон президенти Алу Алхановга кўра, бир неча ой олдин автоҳалокатга учраган Абрамов саломатлиги туфайли истеъфога чиққан.