Туркманистон Президенти Сапармурот Ниёзов куч ишлатар идораларига мамлакат оғир саноатидаги назоратни кучайтиришни буюрди.

Бу ҳақда Туркманистон давлат телевидениеси хабар тарқатди.
Ниёзов шанба куни мамлакатдаги энг йирик нефтни қайта ишлаш корхонаси раҳбари ва давлатга тегишли газ ширкати раҳбари ўринбосарини ишдан бўшатгандан кейин бу ҳақдаги фармонга қўл қўйди.
Туркманбоши номидаги давлат нефтни қайта ишлаш корхонаси раҳбари Амангелди Пудаков ҳорижий ширкатлар билан ноқонуний шартномалар тузганликда айбланмоқда.
Туркмангаз ширкати бошлиғи ўринбосари Сапар Элдошев ҳам давлат пулларини ноқонуний ўзлаштирганликда айбланмоқда.
Туркманистон собиқ иттифоқ давлатлари ичида газ ишлаб чиқариш бўйича Россиядан кейин иккинчи ўринда туради.