Индонезияда минглаб мусулмонлар, жумладан аёллар ва болалар Қўшма Штатларга қарши намойишда иштирок этди.

Пойтахт Жакартада бўлиб ўтган намойиш иштирокчилари Ироқ ва Афғонистонда давом этаётган урашуларга норозилик билдирди.
Намойишчилар шунингдек, дунёдаги энг йирик мусулмон давлати бўлмиш Индонезияда Шариатнинг жорий этилишига чақирди ва Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилувчи карикатураларга норозилик билдирди.
Индонезия матбуотининг хабар қилишича, Ҳизб ут-Таҳрир гуруҳи ташкил қилган намойишлар мамалкатнинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтган.
Ҳизб ут-Таҳрир гуруҳи матбуот вакили Исмоил Юсанто намойишлардан кўзланган мақсадалр ҳақида буларни айтди.
“Ислом ва мўъминлар ҳаққи Халифалик сари кураш давом эттирилиши лозим. Бунга эришишда кўплаб тўғаноқларга дуч келмоқдамиз. Тўғаноқларнинг энг каттасини Қўшма Штатлар ўрнатмоқда. Жаҳон бўйлаб – Афғонистонда, Ироқда, Фаластинда мусулмонлар зўравонликлар қурбони бўлмоқда, буларнинг барчаси ортида Америка туради. Мамлакатимиздаги кўплаб зиддиятлар ортида ҳам Америка турибди. Бу ерга барча мусулмонларга Халифалик сари курашдаги бурчларимиз ҳақида эслатиб қўйиш ҳамда Америкага мусулмон дунёсидаги жирканч ишларини тўхтатишни айтиш учун тўпландик”, - деди Ҳизб ут Таҳрир вакили.
Намойишчилар кейинчалик тарқалди. Юзлаб полициячилар АҚШ элчихонаси олдига хавфсизлик таъминлаш учун ташланди.