Ҳаага халқаро трибунали ҳибхонасида Ҳорват серблари ҳарбий етакчиси Милан Бабич ўзини осиб қўйди.

Милан Бабич инсониятга қарши қаратилган жиноятларда¸ жумладан мусулмонларни қирғинбарот қилишда айбли деб топилиб 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Бабич Югославиянинг собиқ президенти Слободан Милошевичнинг яқин сафдошларидан хисобланади.
Сербия расмийлари бу юзадан изоҳ билдиришмади.