Жаҳон Банки Фаластин аҳолисига кўрсатилаётган энг муҳим хизматлар тўхтаб қолмаслиги учун Фаластин мухториятига 42 миллион доллар миқдорида пул ажратди.

Фаластинда ўтказилган парламент сайловида “Ҳамас” гуруҳи ғолиб чиққанидан кейин Исроил “Ҳамас”ни изоляция қилиш мақсадида Фаластин номидан йиғилган солиқларни Фаластин ҳукуматига беришни шу ой бошида тўхтатди. Халқаро ҳамжамият Фаластинга йилига бир миллиард доллар ҳажмида ёрдам кўрсатиб келмоқда.