Россия Бош вазири Михаил Фрадков Минскда Беларус Бош вазири Сергей Сидорский билан учрашди.

Сўзлашув чоғида Россия-Беларус муносабатлари ҳамда икки давлат интеграциясига оид масалалар муҳокама этилди. Фрадков 19 март куни Беларусда ўтказиладиган президентлик сайлови натижалари икки давлат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашда ёрдам беришини айтди. Россия Бош вазири Беларус президенти Александр Лукашенко билан ҳам учрашади.