АҚШ ҳукумати Эрон ўз ҳудудида уранни бойитишига рухсат берилишига қарши эканини билдирди.

АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс 7 март куни Вашингтонда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Музокарадан кейин Кондолиза Райс:
“Менимча, Эронга ўз ҳудудида уранни бойитишига рухсат бериш оммавий қирғин қуроллари тарқалиши хавфини пайдо қилади. Шу боис АҚШ бунга қарши эканини очиқ айтиб келмоқда”.
Кондолиза Райс ва Сергей Лавровнинг АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашишлари режалаштирилган.