АҚШ зудлик билан Эрон ядровий мақсадларини мухокама этиш учун БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисини уюштиришга чақирди.

АҚШ элчиси Грегорий Шульт Халқаро атом энергияси агентлигининг бошқарув раёсати олдида сўзга чиқиб, Эрон халқаро ҳамжамиятни чалғитяпти, деб айтди.
Бугун агентлик раҳбарияти Эроннинг ядровий дастурларини БМТ Хавфсизлик кенгаши мухокамасига бериш масаласини мухокама этиш учун Веннада йиғилди.
Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Ал-Барадей ўз чиқишида халқаро эътирозларга қарамасдан, Эрон уранни бойитишни қайта бошлаганини айтди.
Венада ўтказилган журналистлар билан учрашувда Эрон миллий хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Жавад Ваидий Эронни Хавфсизлик кенгаши мухокамасига оширмаслик ҳақида огоҳлантириди.
Ваидий: "Айни босқичда биз зиддиятни четлаб ўтишга ҳаракат қиляпмиз, бироқ бошқа томондан, АҚШ ҳам бошқаларга, ҳам ўзига ёмонлик қилиш қудратига эга. Агар АҚШ мана шу йулдан бормоқчи бўлса, майли”.
Жавад Ваиди Эрон ўзининг нефт экспортига оид сиёсатини кўриб чиқиши мумкинлигини ҳам изофа қилди.
Ўзбекистонда хорижий журналистлар фаолиятини тартибга солишга қаратилган қонун қабул қилинди.
Янги қонунда хориж оммавий ахборот воситаларида ишловчи журналистлар фаолиятига оид қатор тақиқлар назарда тутилган. Янши қонун ҳукумат нуқтаи назаридан мамлакат ички ишларига аралашган ёки диний низо уйғотган журналистларни мамлакатдан чиқариб юбориш имконини ҳам беради.
Қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг вакиласи Анабелла Аркига кўра, ушбу қонун аслида Ўзбекистонда мустақил хабар тарқатишни чеклашга қаратилган.
Арки: "Бу ҳукуматни танқид қилмасликлари учун журналистларга қилинган очиқдан-очиқ ишорадир. Шубҳасиз, янги қонунда кўрсатилган тақиқлар ҳукуматнинг навбатдаги исён ёки инқилобдан қўрқаётганини кўрасатади”.
Анжижон воқеаларидан сўнг мамлакатда хориж журналистлар таъқиб этилиши хавфи пайдо бўлиши ортидан Ўзбекистонда “Би-Би-Си” ўз фаолиятини тўхтатган эди. 2005 йил охирида Ўзбекистонда “Озодлик” радиосининг фаолияти тақиқланди. Кузатувчиларга кўра янги қонун, айни пайтда мамлакатда қолган хориж журналистлар фаолиятини янада босим остига олади.