Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бугун Ўзбекистоннинг Евроосиë иқтисодий ҳамжамиятига аъзо бўлганини тасдиқловчи қонунга қўл қўйди.

Бу билан Ўзбекистон Россия¸ Белорус¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон ва Тожикистон каби ҳамжамиятнинг қонуний аъзосига айланди.
Ўтган ой Ўзбекистоннинг ҳамжамиятга киришига оид протокол парламент иккала палатаси томонидан бир овоздан маъқулланган эди.