Европа Иттифоқи Ўзбекистон судларининг мухолифатчилар устидан чиқарган ҳукмлари хусусида ташвиш билдирди.

Европа Иттифоқига раислик қилаëтган Австрия ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон судларининг мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаолларини узоқ муддатлик қамоққа ҳукм этгани хусусида хавотир билдирди.
Иттифоқ баëнотида Серқуëш Ўзбекистоним коалицияси етакчиси Санжар Умаровнинг 10 йилу 8 ойга¸ коалиция мувофиқлаштирувчиси Нодира Ҳидоятованинг 10 йилга¸ Ўтюраклар инсон ҳуқуқлари клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг эса¸ 8 йилга озодликдан маҳрум этилгани жиддий ташвиш уйғотгани айтилади.
Европа Иттифоқи Ўзбекистон раҳбариятидан мазкур ҳукмларни қайта кўриб чиқиш ва судларнинг маҳаллий ҳамда халқаро кузатувчилар иштирокида адолатли бўлишини таъминлашга чақиради.
Баëнотда шунингдек¸ расмий Тошкентдан инсон ҳуқуқларини ҳурматлаш борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларга амал қилиш ҳам сўралади.