Бугун Қозон шаҳридаги озиқ овқат бозори томининг бир қисми қулаб тушиши оқибатида бир аёл жарохатланди.

Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийларига кўра, бозордаги сотувчи ва савдогарлар ўз вақтида бозор биносини тарк этишга муваффақ бўлган. 250 квадрат метр бино ичкарисидан 350 одам эвакуация қилинган. Тотористон фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Артур Шайдулов бозор томи қулаши қор йиғилгани оқибатида рўй берганини айтди.
Ўтган ой Москвадаги Басманни бозори томи қулагани оқибатида 66 одам ҳалок бўлган эди.