Россия Президенти Владимир Путин энергетика ҳамда ҳарбий соҳада ҳамкорлик масалаларини мухокама этиш учун бугун Жазоирга ташриф буюрди.

Бу Россия раҳбарининг Совет Иттифоқи қулаганидан бери қилаётган илк ташрифидир. Жазоир давлат ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ва Жазоир ўртасида 1 миллиард долларлик лойиҳа имзоланиши кутилмоқда. Россия раҳбари, шунингдек, Жазоир раҳбарияти билан бўладиган музокараларда Яқин Шарқ масаласини ҳам мухокама этмоқчи.