Ҳиндистон, Эрон ва Покистон расмийлари келаси хафта Техронда Эрон газини Ҳиндистонга олиб ўтишга имкон берувчи янги газ қувури борасидаги сўзлашувларни бошлайди.

Умумий нархи 7 миллиард турадиган ушбу лойиҳа Эрондан Покистон орқали Ҳиндистонга ўтувчи газ қувурини ётқизишни назарда тутади. Агар бу қувур ишга тушириладиган бўлса Покистон ҳам транзит тўловлари эвазига фойда кўриши мумкин. Қўшма Штатлар эса Эрон манфаат кўриши мумкин бўлган лойиҳаларга сармоя ётқизилишига қаршилик қилиб, агар Ҳиндистон ва Покистон бу борада Теҳрон билан ҳамкорлик қилса бу Вашингтон учун исталмаган хол бўлишини айтган.