Польша ҳукумати парранда гриппининг одам учун хавфли Эйч5Эн1 кўриниши қайд этилганини тасдиқлади.

Польша расмийларига кўра, вирус мамлакатнинг Германия билан чегарадош ҳудудидаги Усци Варти ўлик миллий боғида оққушлар жасадидан топилган.
Айни пайтда Руминия расмийлари ҳам малакат жануби-шарқида топилган ўлик қушларда ҳам қуш тумовининг Эйч5 тури топилганини маълум қилди.
Африка қитъасида ҳам Эйч5Эн1 вирусининг янги ҳолатлари аниқланмоқда. Бугун Камерун расмийлари уй паррандаларидан касаллик аниқланганини баён қилди.
Парранда гриппи 2003 йилдан бери 97 кишининг ўлимига сабаб бўлди.