Бугун Бағдодда Саддам Ҳусайн ва унинг етти ёрдамчиси устидан суд давом этди.

Қора курсида ўтирганлар 1982 йилда Дужайл шаҳарчасида Саддамга суиқасд уюштирилганидан кейин, у ерда 148 кишини ўлдирганликда айбланмоқда.
Ироқ олий трибунали бош прокруори Жаъфар Муссавий Ироқ телевидениесига берган интервюсида агар Саддам Ҳусайн унга қўйилаётган айбларда айбдор, деб топилиб ўлимга ҳукм этилса, дарҳол осилажагини маълум қилди.
Бугунги суд мажлиси бошланишидан олдин Бағдодда амалга оширилган бир нечта портлашда камида 10 киши ҳалок бўлди. Кун давомида амалга оширилган зўравонликларда эса яна 35 киши ҳалок бўлди ва 90га яқин киши жароҳатланди.
Суд мажлиси келаси ҳафтада бир неча кун давом этиши кутилмоқда.
Бугунги маҳкамада адвокатларнинг барчаси қатнашди.
1 март кунги суд мажлисида Саддам 148 кишининг ўлдирилишига олиб келган суд маҳкамалар ўтказилишига буйруқ берганини тан олди.