Озарбайжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч одам парранда гриппидан нобуд бўлганини маълум қилди.

Бу маълумот Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари томонидан тасдиқланиши керак. Бироқ, Озарбайжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурбон бўлганлардан парранда гриппининг одам ҳаёти учун ўта хавфли H5N1 вируси топилган, демоқдалар. Озарбайжонда парранда гриппи юққани гумон қилинган яна олти одамнинг қони лаборатория текширувидан ўтказилди. Анализ натижалари улар парранда гриппи билан оғримаганини кўрсатган.