Тожикистонлик чегарачилар Афғонистон билан чегарада катта партиядаги наркотик моддаларни қўлга туширди.

Тожикистондаги Наркотикларни назорат қилиш агентлиги матбуот вакили Бобожон Шафиев воқеа ҳақида Озолдик радиосига бундай деди: “Тарафлар ўртасидаги шиддитли отишмалар бир соатдан кўпроқ давом этди. Натижада, 83 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди. 30 ёшли афғонистонлик наркотик контрабандачиси Ҳуссайн Валади Наврўзи қўлга олинди. Контрабандачилардан битта автомат ва резина қайиқ тортиб олинди” .
Тўқнашувда чегарачилари талафот кўрмаган. Жорий йил бошидан бери Тожикистон чегарачилари 215 килограммдан ортиқ наркотик моддаларни қўлга туширган. Унинг ярмидан кўпи тоза героин экани айтилмоқда.