Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги махсус вакили Ян Кубиш билан учрашди.

Икки томонлама алоқалар муҳокама қилинган музокарадан сўнг Ян Кубиш(суратда) бундай деди: “Мен Европа Иттифоқи ва Европа Комиссияси жорий йил июн ойи охирига қадар Тожикистон билан келаси бир неча йил давомида қайси соҳаларда лойиҳалар амалга ошириш ва уларни молиялаштириш билан боғлиқ керакли ҳужжатларни тайёрлайди, дея оламан”.
14 март куни Душанбега борган Ян Кубиш Тожикистон Ташқи ишлар вазири, хавфсизлик идора раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда. Ян Кубиш 17 март куни Туркияга жўнаб кетади.